Ўзбекистондаги Uzcard тизими кунига 30 млнгача транзакциялар ўтказиши мумкин

Дата: 16:01, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Маълумотларни қайта ишлаш марказини (МҚИМ) модернизация қилиш лойиҳасиини амалга ошириш доирасида Uzcard тизимини янги даражага олиб чиқиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида кунига 30 млнгача транзакцияларни қайта ишлаш таъминлаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунинг учун Россиянинг “БПЦ Банковские технологии” компаниялари билан биргаликда пластик карталар бўйича операцияларни ўтказишни таъминловчи мавжуд серверларни модернизация қилиш бўйича лоиҳани амалга ошириш бошланди. Серверлар ва “Smart vista” дастурий таъминотига қўйиладиган талабларнинг ошиши муносабати билан IBMнинг янада кучлироқ бўлган Power сериясидаги серверлар ва дастурий таъминотга ўтиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, МҚИМ маҳаллий тўлов тизимининг асоси бўлиб, унинг бош вазифаси тизимга уланган фойдаланучилардан олинадиган маълумотларни имкон қадар тез ва ишончли қайта ишлашдан иборат.

Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар ўзбек банклари томонидан деярли 13 млн пластик карта чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: