Ўзбекистондаги янги суд амалиёти ахборот тизими 4 мингдан ошиқ аризаларни қабул қилиб олди

Дата: 17:34, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Суд амалиёти бўйича янги “E-SUD” ахборот тизимининг дастлабги версияси томонидан суд қарорларини бериш бўйича 4 мингдан ошиқ аризалар қабул қилиб олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги тизим Ўзбекистон Олий суди томонидан БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб “E-SUD” ахборот тизими Тошкент вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судида ишлатилмоқда. Тизимнинг айнан суд қарорларини бериш тизимида ишлатилишининг эса сабаби бор: 2012 йилда фуқаролик судлари томонидан деярли 2 млн. суд буйруқлари ва 161,7 минг қарорлар чиқарилган.
Фойдаланувчиларнинг қайд этишларича, “E-SUD” ахборот тизими ёрдамида судларда электрон хужжат алмашишни йўлга қўйиш, билдириш механизмларидан фойдаланиш, суд актларини тузиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, тизим суд ишлари тақвимига эга. Айни пайтда суд қарорларини ҳам жамлаб боради.
Лойиҳа ишлаб чиқувчилари тизимга судни аудио-видео ёзиб бориш ва судда интернет орқали масофадан туриб қатнашиш каби янги функцияларни ҳам киритиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: