Ўзбекистондан Афғонистонга 40 зиёд қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уриниш аниқланди

Дата: 13:45, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон божхоначилари Афғонистон фуқароси томонидан 42 қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринишни аниқладилар, дея хабар беради душанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Давлат Божхона қўмитаси хабарига асосланган ҳолда.

“Ушбу ҳолат Термиздаги ўзбек-афғон чегарасидаги “Айритом” божхона мажмуасида қайд этилди. Афғонистон фуқароси кийимидаги тугмалар ўрнига тангаларни қадаб олиб, уларни қора рангга бўяб олган бўлган”, – деб аниқлаштирди матбуот хизмати.

Божхона қўмитаси маълумотига кўра, эксперт хулосаси тангалар эрамиздан аввалги III-II асрлардаги Грек-Бақтрия давлати даври, шунингдек, IХ-Х асрлардаги Сомонийлар давлатига таалуқли эканлигини кўрсатган. Тангаларнинг қиймати 16,5 млн сўмни ташкил қилган.

1$ = 2392,5 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: