Ўзбекистондан БААга учиб кетаётган йўловчилар уй ҳайвонларини фақат юк тарзида олиб кетишлари мумкин

Дата: 16:01, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) учиб кетаётган йўловчилар уй ҳайвонларини фақат юк тарзида олиб кетишлари мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” расмий сайтига асосланган ҳолда.

БАА ҳукумати талабига кўра, уй ҳайвонларини (шу жумладан, ит, мушукларни) Шаржа, Дубай шаҳарларига рўйхатга олинган багаж ва қўл юки тарзида олиб кириш таъқиқланади.

БАА ҳукумати талабларини бузиш ҳолларида уй ҳайвонлари Шаржа, Дубай шаҳарлари аэропортларига етиб келганидан кейин йўловчилардан олиб қўйилади ва карантинга солинади, дейилди хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: