Ўзбекистондан кўчиб келган 70 ўралмонлар оиласи суғориш деҳқончилигини ривожлантириш учун Шарқий Қозоғистонни танлади

Дата: 11:53, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Маҳаллий ҳокимият кўмагида Шарқий Қозоғистоннинг Тарбағатай туманига Ўзбекистонлик ўралмонларнинг 70 оиласи кўчиб ўтди. Эндиликда улар суғориладиган ерларда деҳқончилик билан шуғулланадилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Дюсумбой Селихановга асосланган ҳолда.

“Тарбағатай туманида ҳоким Ўзбекистондан ўралмонларнинг 70 оиласини кўчириб келди. Улар олдин деҳқончилик билан шуғулланишган. Бизнинг одамларимиз эса суғоришдан чиқиб кетишган, (…) демак, бу ишни биладиган кишиларни олиб келиш ва ўзимизникиларни улар ёнига қўйиб ўқитиш керак”, - деб хабар қилди Д. Селиханов яқиндаги матбуот анжуманида.

Раҳбарнинг таъкидлашича, кейинги икки ўн йилликда ҳудудда суғориш тизими бой берилди, “сувчи-мироблар, гидротехникларнинг бутун бир авлоди” ўтиб кетди. Айни пайтда, Д. Селихановнинг сўзларига кўра, бугунда суғориладиган ерлар ҳисобланадиган 200 минг гектардан амалда фақат 90 минг гектари суғорилиб, у ҳам “кутилаётган ҳосилни бермайди”.

“Ҳеч бўлмаса 4 тонна буғдой, 350-400 центнер пичан, 40 тонна атрофида сабзовотлар олишимиз керак (1 гектар суғориладиган ердан – ЎзТАГ), лекин бунинг ярмини ҳам ололмаяпмиз”, - деб таъкидлади у.

Д. Селихановнинг сўзларига кўра, томчилаб суғориш ва томчи пуркаш учкуналари ёрдамида 30% кўп бўлмаган суғориладиган ерларни ўзлаштириш мумкин, “қолганларини қўлда суғориш керак”. Бунинг учун Шарқий Қозоғистон ҳокими Даниал Аҳметовнинг топшириғига биноан ҳудудга мелиоратор мутахассисларни кўчириб ўткизиш бўйича катта дастур тайёрланмоқда.

“Агар фақат 90 минг гектарни меъёрида суғорсак, суғориладиган ерлар самарадорлигини ошириш ҳисобига ҳосилдорликни икки бараварга кўпайтиришимиз мумкин бўлади, бу орқали кўплаб муаммолар, жумладан, ем-хашак муаммосини ҳам ҳал қиламиз”, - деб хулоса қилди Д. Селиханов. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: