Ўзбекистондан Новосибирскка 800 декоратив қушлар олиб кетилди

Дата: 15:36, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Новосибирскка кўп сонли декоратив қушлар олиб кетилди. Бу ҳақида Россельхознадзорнинг ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Тўтилар, амадин ва кореллалар, жами 800 қушлар Олтой ўлкасидаги хусусий тадбиркор манзилига етиб келди”, - дейилади матбуот хизматининг чоршанба куни тарқатилган хабарида.

Паррандаларни олиб киришда ветеринар назорат РФ “Толмачево” аэропортидаги киритиш пунктида ҳудудий бошқарма инспекторлари томонидан амалга оширилди.

Паррандаларни олиб кириш Божхона иттифоқининг ветеринария соҳасидаги Ягона ветеринар талабларга мувофиқ амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: