Ўзбекистондан Новосибирскка рейслар сони кўпайди

Дата: 12:23, 27-07-2016.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – 25 июлдан бошлаб Ўзбекистон миллий авиаташувчиси россиянинг Новосибирск шаҳрига рейслар сонини кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК хабар беришларича, эндиликда рейслар ҳафтасига 3 марта – душанба, пайшанба ва якшанба кунлари А320 авиалайнерларида амалга оширилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Фарғона ва Наманган аэропортларидан ҳам Новосибирскка рейслар жорий этилгани ҳақида маълумот берди.

Фарғона-Новосибирск ва орт йўналишдаги учишлар ҳафтасига икки марта душанба ва жума кунлари, Наманган-Новосибирск ва орт йўналишдаги учушлар ҳафтасига бир маротаба душанба кунлари бажарилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: