Ўзбекистондан Қозоғистонга 3,5 мингдан ортиқ ондатра териларини олиб киришга уринишди
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Қозоғистонга 3,5 мингдан ортиқ ондатра териларини олиб киришга уринишди, деб хабар беради КазТАГ ҚР МХҚ чегара хизматига асосланган ҳолда.
“Еттисой чегара отряди наряди “Целинный авто” ўтиш пунктида Ўзбекистоннинг икки фуқаросини қўлга олди. Улар чегара орқали 3,5 мингдан ортиқ ондатра терисини олиб ўтишга ҳаракат қилишди. Қўлга олинганлар Қозоғистонга икки Nexia автомобилида ўтмоқчи бўлишган”, - дейилади ҚР МХҚ ЧХ хабарида.
Чегара хизматида аниқлаштиришларича, ҳамкорлик органлари вакиллари вақеадан хабардор қилинган.