Ўзбекистондан Россияга яшашга борганлар Новосибирск вилоятига кўчиб ўтишни яхши вариант деб ҳисобламайдилар

Дата: 16:05, 04-12-2014.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Россияга яшашга борганлар Новосибирск вилоятига кўчиб ўтишни яхши вариант деб ҳисобламайдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

REGNUM Агентлиги маълумотларига кўра, 2013-2014 йилларда кўнгилли кўчиш дастури доирасида Новосибирск вилоятига 2012 йилда тугалланган дастурнинг 4 йилидагига қараганда кўп ватандошлар кўчиб бордилар.

Вилоят Бандлик ва меҳнат ресурслари вазири Игорь Шмидт 2007-2012 йилларда ҳудудга 5,715 минг ватандош келиб жойлашгани ҳақида маълум қилди. 8 йилга мўлжалланган янги дастур бўйича фақат 2013-2014 йилларнинг ўзида ҳудудга 6 мингдан ошиқ киши борган ва аризалар оқими тўхтамаяпти.

“Бизга жами 8 минг ариза келиб тушди. Дунёнинг 20 мамлакатидан бўлган ватандошлар россия фуқаролигини олиш истагини билдирганлар. Булар асосан Қозоғистон (тушган аризаларнинг 48%), Украина (13,4%), Ўзбекистон (8,3%), Қирғизистон, Тожикистонда яшовчилардир. Шунингдек, Литва, Латвия, Канада, Австралия, Греция, Монголия, Португалиядан ҳам аризалар келиб тушмоқда”,- деб таъкидлади вазир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: