Ўзбекистондан ҳудудидан Қирғизистон жанубига транзит арзонлашди

Дата: 16:54, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – 1 январдан 31 декабргача Ўзбекистон ҳудудидан Қирғизистон жанубига барча турдаги юкларни транзит орқали ташиш учун пасайтирилган коэффицентлар ўрнатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ҚР транспорт ва йўллар вазирлиги маълумотларига кўра, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон ҳудудидан Қирғиз темир йўлининг жанубий станцияси ва орт йўналишга қараб барча турдаги юкларни транзит орқали ташиш учун МДҲга аъзо давлатлар темир йўллари тариф сиёсати ставкаларига нисбатан пасайтирилган коэффицентлар ўрнатилди. Бунда барча юкларни ташишда 0,80% миқдорда ва оғирлиги 300 минг тоннадан ортиқ бўлган юклар қисмида 0,80 ўрнига 0,70 коэффицентлар белгиланди.

Таъкидланишича, темирйўл транспортида юкларнинг Ўзбекистон ҳудудидан ўтиш муддатини қисқартириш масалалари иккитомонлама шаклда 2017 йил 25-26 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ижобий ҳал этилган.

Бундан ташқари, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудидан ва орт йўналишда ўтувчи барча транзит юклари учун сезиларли даражада чегирмалар бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Сурат манбаи: https://haqqin.az/news/60401

Янгилик билан ўртоқлашиш: