Ўзбекистонга $600 млндан зиёд сармоя жалб қилинди
Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Жиззах халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича ҳудудга $600 млндан ортиқ маблағ жалб қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, Жиззах халқаро инвестиция форуми 29-30 август кунлари бўлиб ўтди. Ушбу форумда Хитой, Туркия, Германия, Ҳиндистон, Бельгия, Латвия, Жанубий Корея, шунингдек, Россия, Белорусия, Франция ва бошқа 28 мамлакатлардан 250 зиёд иштирокчилар қатнашдилар.
“Форум якунлари бўйича тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни кўзда тутувчи қиймати $600 млндан ортиқ 28 келишув ва меморандумлар имзоланди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, икки кунлик форум дастури Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимияти (маъмурият - ЎзТАГ), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва Жаҳон банки ваколатхонаси (Хидеки Море) раҳбари иштирокидаги пленар йиғилишлар ҳамда Жиззах вилоятининг саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ижтимоий хизматлар соҳаларидаги салоҳияти ривожи истиқболлари ва инвестицион имкониятлари ҳақида тақдимотларни кўзда тутувчи секцион мажлисларни ўз ичига олган.
“Ушбу форум салоҳиятли хорижий инвесторларнинг кенг доирасини вилоятнинг сармоявий салоҳияти ва бу ерда саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризмнинг ривожланиши учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлантириш учун ягона майдонча бўлиб хизмат қилди”, - деб хулоса қилинади матбуот хизмати хабарига.
$1=7827,23 сўм
Сурат манбаи: из http://review.uz