Ўзбекистонга деярли 30 кг афюн моддаси олиб ўтишга уринган афғон наркокурьери 18 йилга қамалди

Дата: 21:58, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Фарёб вилоятининг (Афғонистон) Билчироқ қишлоғида яшовчи Гул Аҳмад Худойберди ўғли Амударё дарёси орқали Сурхондарё вилоятига 29 кг 700 г афюн гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уринди. Бу ҳақида Sputnik мухбирига Ўзбекистоннинг куч тизимидаги манба хабар берди.

“Гул Аҳмад ва афғонистонлик “қори Насрулло” исмли яна бир шахс Термиз туманига $1 минг эвазига гиёҳванд модда олиб боришлари зарур бўлган. Бунинг учун улар Амударё дарёсидан ўтиш учун махсус жой тангланган ва қўлбола сузиш воситасини тайёрланган. Бироқ чегарани кесиб ўтиш чоғида наркокурьер ўзбек махсус хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди”, - деб таъкидлади манба.

Қўлга олинган шахс кўздан кечирилганида унинг ёнидаги полиэтилен қопда оғирлиги 29 кг-ни ташкил этувчи тўқ жигарранг модда топилди. Ўтказилган экспертиза текширувларида унинг юқори сифатли афюн хом ашёси эканлиги аниқлади.

Тергов жараёнида қўлга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланган 16 кг 981 г афюнни олиб ўтишга уринган шахс билан алоқадор эканлиги маълум бўлди.

Судда Гул Аҳмад Худойберди ўғли айбига тўлиқ иқрор бўлди. Кўриб чиқилган жиноят иши материаллари асосида суд унга 18 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: