Ўзбекистонга Франция бизнес-делегацияси ташриф буюради

Дата: 18:34, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 30 майдан 2 июнга қадар Ўзбекистонга чорвачилик ва ўсимликшунослик ҳамда қишлоқ хўжалик ускуналари экспорти соҳасидаги француз мутахассислари ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Франция элчихнасидан хабар беришларича, ташрифдан кўзланган мақсад – аграр тармоқ билан танишиш ва ишбилармонлик алоқалари ўрнатишдир. Француз томонининг фикрига кўра, “ўзбек қишлоқ хўжалиги катта салоҳиятга, йирик ички бозорга ва ноёб экспорт имкониятларига эга”.

Француз компаниялари сунъий уруғлантириш, йирик чорва моллари, эчкилар генетикаси соҳасидаги ўз билим ва технологиялари билан ўртоқлашишга, чорвачилик ва сутни қайта ишлаш учун турли ускуналар, мева ва сабзовотларни сақлаш ва қайта ишлаш  технологияларини тақдим қилишга тайёрлар.

Француз делегациясининг ташрифи “Агроминитех” кўргазмаси очилиши билан боғлиқ бўлиб, унга Ўзбекистон ва қатор хорижий мамлакатларнинг йирик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ташриф буюрадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: