Ўзбекистонга Франция корхоналари ҳаракатининг делегацияси ташриф буюрди

Дата: 13:31, 11-06-2015.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – 10-12 июн кунлари Тошкентда MEDEF International Франция корхоналари ҳаракатининг делегацияси меҳмон бўлиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Делегация таркибига авиация саноати, банк соҳаси, мудофаа ва ҳавфсизлик, энергетика, атроф муҳит, инфраструктура, соғлиқни-сақлаш, телекоммуникация ва транспорт каби тармоқларда фаолият юритувчи 20 француз компаниялари вакиллари кирган. Ташриф дастури француз компаниялари вакилларига ҳукумат аъзолари ва тегишли давлат қўмиталари, Ўзбекистоннинг йирик миллий компаниялари, шунингдек, мамлакатдаги халқаро молия институтлари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга имкон беради”, – деб таъкидлашди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: