Ўзбекистонга француз сайёҳлик соҳаси профессионаллалари делегацияси ташриф буюради

Дата: 21:28, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 17 - 20 октябрда Ўзбекистонга Франция Миллий профессионал туризм уюшмаси делегацияси ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташрифнинг асосий мақсади мамлакатимиздаги сайёҳлик салоҳиятини янги қирраларини очиш ва самарали ҳамкорлик битимларини тузишдир. Делегация таркибига етакчи француз туристик компаниялари вакиллари кирган”, – деб таъкилашди Ўзбектуризм» МК матбуот-хизматида.

18 октябрида Самарқандда уюшма билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилаётган йиғилишда Ўзбекистон ва Франциянинг соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш, француз туристлари орасида Ўзбекистоннинг тур салоҳиятини янада кенгроқ жалб қилиш масалалари келишиб олинади.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, француз делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи Франциядан ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш ва халқимизнинг тарихий-маданий меросини жаҳон бозорида тарғиб этишга кўмак беради.

Эслатиб ўтамикзки, ассоциация аъзоларининг Франция шаҳарларидан бири ва турли мамлакатларида йиғилишлари, улар фикрига кўра, ушбу мамлакатга француз сайёҳларини йўналтириш учун асосий омиллардан ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: