Ўзбекистонга иккинчи Dreamliner 5 ноябрда етиб келади

Дата: 20:48, 04-11-2016.

Ташкент. 4 ноября. УзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан сотиб олинган  иккинчи Dreamliner Ўзбекистонга 5 ноябрда етиб келади. Бу ҳақида UZ24 нашрига миллий авиакомпанияда маълум қилишди.

“Самолёт АҚШнинг Сиетл шаҳридан парвоз қилиб, шанба куни эрталаб 12 соатлик тўхтовсиз учишдан сўнг “Тошкент” аэропортига қўнади. Авиалайнерни тантанали кутиб олиш маросимига маҳаллий нашрлар вакиллари, аэропорт ишчилари ва бошқалар таклиф этилган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, биринчи Dreamliner Тошкентга 31 август куни етиб келган эди. Шундан бери ўтган вақт ичида самолёт Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига ички парвозларни, шунингдек, Олмаота, Дубай ва бошқа шаҳарларга халқаро парвозларни амалга оширди.

“Орзу лайнерлари”дан узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилади. Ҳаво кемасига 350 йўловчи сиғади.

Жорий йилнинг Тошкентда Boeing-787 Dreamliner ясалган Композицион материалларни таъмирлаш бўйича марказ очилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: