Ўзбекистонга илгари фойдаланилган генератор ускуналарини олиб кириш тақиқлари сентябрь ойидан бошлаб жорий этилади
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонга илгари фойдаланилган генератор ускуналарини олиб кириш тақиқлари сентябрь ойидан бошлаб жорий этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2019 йил 1 сентабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электродвигатетеллар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни олиб кириш тақиқлансин”, – дейилади президентимизнинг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича жадал чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида.
Шунингдек, 2019 йилнинг 15 октабригача энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини тасдиқлаш топширилди. 2019 йилнинг 20 октябрига қадар келгусида энергия талаб қиладиган корхоналар кесимида уларнинг энергия самарадорлигини янада баҳолаш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш учун иқтисодиёт тармоқлари рўйхатини шакллантириш керак.
Бундан ташқари, 2019 йил охирига қадар 2020-2022 йилларда камида 2,4 млрд кВт/соат электр энергияси, 2,4 млрд метр/ куб табиий газ ва 20 минг тонна нефть маҳсулотларини тежашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари бўйича энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи энергетика манбаларини тежаш мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлайди.
Сурат манбаи: lenta.ru