Ўзбекистонга келганларнинг катта қисми ташрифдан мақсад сифатида “қариндошларни кўриш”ни кўрсатган

Дата: 13:26, 16-11-2018.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-сентябрида Ўзбекистонга келганларнинг катта қисми - 4666,5 мингдан 3461,9 минги ташрифдан мақсад сифатида “қариндошларни кўриш”ни кўрсатган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 7,7 минг нафари (39,0% эркаклар, 61,0% аёллар) ўқиш мақсадида, 36,0 минг нафари (84,0% эркаклар, 16,0% аёллар) тижорат мақсадида, 41,6 минг нафари (37,8% эркаклар, 62,2% аёллар) даволаниш мақсадида, 30,0 минг нафари (68,7% эркаклар, 31,3% аёллар) ишлаш мақсадида, 41,1 минг нафари (83,0% эркаклар, 17,0% аёллар) хизмат юзасидан, 327,2 минг нафари (52,4% эркаклар, 47,6% аёллар) сайёҳлик мақсадида, 3461,9 минг нафари (45,3% эркаклар, 54,7% аёллар) қариндошларни йўқлаш мақсадида келган”, - дейилади Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.  

Шу билан бирга, ўтган муддатда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича тақсимланишидан кўриш мумкинки, уларнинг 37,7 минг нафари (65,9% эркаклар, 34,1% аёллар) ўқиш мақсадида, 46,7 минг нафари (46,1% эркаклар, 53,9% аёллар) даволаниш мақсадида, 307,7 минг нафари (52,0% эркаклар, 48,0% аёллар) сайёҳлик мақсадида, 84,4 минг нафари (91,3% эркаклар, 8,7% аёллар) хизмат юзасидан, 3375,6 минг нафари (73,3% эркаклар, 26,7% аёллар) ишлаш мақсадида, 6117,2 минг нафари (49,3% эркаклар, 50,7% аёллар) қариндошларни йўқлаш мақсадида чет элга кетган.

Бундан илгари биз 2018 йил январ-сентябрда Ўзбекистонга минг киши келгани, 10812,0 минг киши чиққани ҳақида хабар қилган эди.

Сурат манбаи: horde.me

Янгилик билан ўртоқлашиш: