Ўзбекистонга хитойнинг Шанси провинцияси делегацияси бизнес мақсадларида ташриф буюради

Дата: 09:32, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – 13 октябрда Ўзбекистонга хитойнинг Шанси провинцияси делегацияси бизнес мақсадларида ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ССП маълум қилишларича, ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион муносабатларни ривожлантириш мақсадларида ташкил этилмоқда.

Делегация таркибига қурилиш, озиқ-овқат, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, соғлиқни-сақлаш соҳаси учун ускуналар соҳасида фаолият юритувчи корхоналар раҳбарлари кирган.

Ўзбекистон тадбиркорлари ташриф давомида ташкил этиладиган ўзбек-хитой бизнес-форуми ва кооперацион биржасида қатнашига таклиф этиладилар.

Ушбу учрашувлар икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқалари ўрнатишга ёрдам беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: