Ўзбекистонга кириш визаларининг деярли 90% электрон шаклда расмийлаштирилмоқда
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 октябр ҳолатига келиб хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга кириш визаларининг 89,9% электрон шаклда расмийлаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат Алоқа қўмитасидан хабар қилишларича, E-Visa тизими орқали берилган туристик визаларнинг улуши визалар умумий сонининг 96,5% етди.
Интерфаол хизматларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида 53,8 минг фирма номлари Интернет орқали рўйхатга олинди, юк божхона декларацияларининг 97,9% электрон шаклда расмийлаштирилди.
Хўжалик судларига электрон шаклда 28,6 минг даъво аризалари киритилди. Электрон шаклда солиқ ҳисоботларини топширувчи тадбиркорлик субъектлари улуши 97,4%, статистик ҳисоботлар бўйича эса 94,6% етказилди.