Ўзбекистонга контрабанда товарларини олиб киришга чек қўйилди

Дата: 10:21, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонга контрабанда товарларини олиб киришга чек қўйилди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2015 йилнинг 21 январида Боткен вилоятининг Қадамжой тумани Доочар аҳоли пунктида чегарачилар Қирғизистоннинг 4 фуқаросини давлат чегараси орқали контрабанда юкини олиб киришга уринишда давлат чегараси режимини бузганлик учун ушлади”, - деб хабар беради Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бўлими пайшанба куни.

Қирғизистон фуқаролари Қирғизистондан Ўзбекистонга умумий қиймати 360 минг қирғиз сўмига (Қирғизистон Миллий банкининг жорий курси бўйича $6 мингдан ошиқ – ЎзТАГ) тенг бўлган халқ истеъмоли молларини (товуқ гўшти, матолар, электрон ҳисоблагичлар) олиб киришга уринганлар.

Тегишли хужжатлар тўлдирилганидан кейин ушланганлар контрабанда юки билан биргаликда ҚР ДБХнинг ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: