Ўзбекистонга Латвия Сейми делегацияси ташриф буюрмоқда

Дата: 15:04, 17-04-2018.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 14-19-апрел кунлари Латвия Республикаси Сейми Раиси Инара Мурниеце бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Ташриф дастурига кўра Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат, ташқи ишлар ва ташқи савдо вазирликлари ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилади, унда Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Латвия элчихонаси маълумотларига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярмида мамлакатнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси 43,23 млн еврони ташкил қилди.

Латвия Ўзбекистонга асосан кимё саноати ва аралаш тармоқлар маҳсулотлари (61,40%), машина ва механизмлар, электр ускуналар (22,47%), шунингдек, пластмасса ва пластмассадан ясалган буюмлар (17,81%), каучук ва резина буюмлари (4,34%) экспорт қилади.

Ўзбекистондан эса асосан ўсимлик маҳсулотлари (50,09%), текстиль материал ва текстиль буюмлар (25,19%), металллар ва металл буюмлар (19,58%), шунингдек, минераль маҳсулотлар (5,05%) етказиб берилади.

Сурат манбаи: http://bnn-news.ru/izbran-prezidium-12-go-seyma-na-dolzhnosti-spikera-murnietse-112502

Янгилик билан ўртоқлашиш: