Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали нефть етказиб берилади

Дата: 14:56, 13-10-2017.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали нефть етказиб берилади, деб хабар қилади КазТАГ Россия ОАВ асосланган ҳолда.

Қайд қилинишича, бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Сочида РФ президенти Владимир Путин билан учрашувдан сўнг баён қилган.

“Ўзбекистоннинг илтимосига биноан биз Қозоғистон орқали Ўзбекистонга унинг нефтни қайта ишлаш заводи учун нефт етказиб беришимиз керак. Бунинг учун маълум ишларни бажариш керак ва биз дўстларимизга бундай ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, - деди Н.Назарбоев журналистларга.

Бундан ташқари, Қозоғистон президенти музокаралар чоғида Евроосиё йўлагини ривожлантириш муносабати билан Қозоғистон транзит-транспорт салоҳиятидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ ҚР ва Ўзбекистон 2021 йилга бориб Чимкент-Жиззах нефть қувури қурилишини тугаллашни режалаштиргани ҳақида хабар қилинган эди.

Келишув Ўзбекистон россия нефтини темирйўл бўйлаб Қозоғистон ҳудуди орқали “Шагир” нефть қуйиш пунктига йилига 1 млн тоннагача етказиб беришни кўзда тутган эди.

Ҳужжатда йилига 5 млн тоннагача россия нефтини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали етказиб бериш учун нефтетранспорт инфраструктурасини ривожлантириш, жумладан, Чимкент-Жиззах магистраль нефть қувурини қуришни кўзда тутилган.

Шунингдек, қарорда томонлар юқоридаги қувур орқали 2017 йилда 0,2 млн тоннагача; 2018-2020 йилларда йилига 1 млн тоннагача; 2021 йилдан бошлаб 5 млн тоннагача нефть етказиб бериш белгиланган.

“Ўзбекистон томони Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини таъминлаш учун йилига 2 млн тоннагача қозоқ нефтини етказиб беришга қизиқиш билдирмоқда. Қозоғистон томони миллий қонунчилик доирасида ҚР хўжалик субъектлари учун иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган ҳолда учун йилига 2 млн тоннагача қозоқ нефтини етказиб беришга кўмаклашади”, - деб таъкидланади ҳужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: