Ўзбекистонга Россия нефти Қозоғистон орқали етказиб берилади

Дата: 14:35, 28-07-2017.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Россия Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига (НҚИЗ) Омск – Павлодар – Чимкент нефть қувури орқали нефть етказиб беради, деб хабар беради ҚазТАГ россиянинг “Известия” газетасига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон жорий охиригача Жиззах вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводи учун 500 минг тонна нефть харид қилишга тайёр. Бу ҳақида республика бош вазири РФнинг биринчи вице-премьери Игорь Шувалов номига хатида маълум қилган. Россия компаниялари нефтни экспортг аллақачон тақсимлаб қўйганига қарамасдан “Роснефть” уни етказиб бериш имкониятни кўриб чиқишга тайёр”, - дейилади хабарда.

Газетанинг эслатишига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги меморандум жорий йил апрелда мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг РФга ташрифи доирасида имзоланган эди. Республика Жиззах вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводини ўшандаёқ қуришни бошлаган эди. Ҳозирда Ўзбекистонда учта нефтни қайта ишлаш заводи мавжуд бўлиб, булар Фарғона, Олтиариқ ва Бухоро НҚИЗдир. Хом ашё етмаслиги сабаб улар бор кучи билан ишламаяпти.

Аммо Россиядан нефть етказиб бериш эса ҳалигача бошлангани йўқ. Бу жараённи тезлаштириш учун республика Абдулла Арипов И.Шувалов номига мактуб йўллади ва “россия компаниялари ишини ташкил қилишда кўмак сўради”, деб таъкидлайди газета.

“Бугунда ўзбек томони 30 минг тонна нефтни синов тариқасида олиб келиш ва 2017 йил охиригача 500 минг тоннагача нефть олишга тайёр. Бу кўрсаткич 2018-2020 йилларда 1 млн тоннагача етказилади”, - дейилади хужжатда.

Хатда 2020 йил охиригача тўлиқ ишга туширилиши кутилаётган янги завод йилига 5 млн тонна нефтни қайта ишлашга тайёрлиги ҳам айтиб ўтилган.

Ўзбекистон бундан 3 млн тоннасини Россиядан, 2 млн тоннасини Қозоғистондан импорт қилади.

Россия компаниялари нефтни жадвал бўйича экспорт қилишига қармасдан “Роснефть” Ўзбекистонга Хитойга етказилиб берилаётган нефть ҳисобидан ёнилғи етказиб беришни режалаётир.

“Роснефть россия нефтини Ўзбекистонга Омск – Павлодар – Чимкент нефть қувури орқали етказиб беради”, - дея маълум қилишди “Известия”га нефть компаниясида.

Ҳозирда қуввати йилига 10,3 млн тонна нефть бўлган қувур тўлиқ ишлатилмоқда. У орқали Хитойга 10 млн тонна атрофида нефть етказиб берилади. Яна 300 минг тонна нефть қозоқ НҚИЗга етказилиб берилади. Россия нефти Қозоғистонда якунланадиган қувурдан Ўзбекистонга нефть ташилувчи темир йўл эстакадаси орқали ташилади.

“Қозоғистон орқали етказиб бериш учун мақбул йўналишдир”, - деди “Транснефть” президенти маслаҳатчиси Игорь Демин.

Энергетика вазирлигига яқин манба “Известия”га нефть қувурининг қуввати назарий жиҳатдан 10,3 млн тоннадан 10,8 млн тоннагача кўпайтирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу махсус турбулентликка қарши мосламалар ҳисобига амалга оширилади. Унинг сўзларига кўра, “улар гидравлик қаршиликни камайтириш ҳисобга нефть қувурининг ўтказиш қобилиятини оширади”.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга зарур бўлган 500 минг тонна нефтни Хитойга зарарсиз етказиб бериш мумкин, деб хулоса қилди нашр суҳбатдоши.

2013 йилгача уч ўзбек НҚИЗ асосий хом-ашё етказиб берувчиси “Лукойл” ширкати бўлиб, аммо бу иш харидорларнинг қарздорлиги туфайли тўхтатилган эди. Мартда “Газпром нефть” Ўзбекистонга 150 минг тоннагача нефть етказиб бериши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: