Ўзбекистонга Россия туристик компаниялари делегацияси ташриф буюрди

Дата: 14:07, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонга Россиянинг мамлакатлар орасидаги сайёҳлар оқимини кўпайтириш ниятида бўлган етакчи туристик компаниялари делегацияси ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда Россиянинг 10 етакчи туристик компаниялари вакиллари ва ўзбек турфирмаларининг 40 вакиллари қатнашдилар. Унинг якунлари бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Россия-Ўзбекистон йўналишидаги туристик муносабатлар ривожига бағишланган учрашув икки мамлакат сайёҳлик бизнеси вакиллари ҳамкорлигининг янги босқичини бошлаб берди”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм”да.

Тадбирда иштирок этган пойтахт меҳмонларининг айтишларича, учрашув аъло даражада ташкил қилинган бўлиб, иштирокчиларга самарали мулоқот учун зарур шароитлар яратиб берган.

Ўзбекистон Россия туристлари учун ғаройиб тарих, қадим меъморчилик ва бой маданиятга эга бўлган мамлакатдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: