Ўзбекистонга Россиядан ватанида чақалоқларнинг ўлимида айбланган шифокор экстрадация қилинди

Дата: 17:15, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГЎзбекистонга Россиядан ватанида чақалоқларнинг ўлимида айбланган шифокор экстрадация қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Федерацияси Бош прокуратураси маълумотига асосланган ҳолда.

Россия Федерациси томонидан Ўзбекитон Республикасининг ваколатли органларига ушбу мамлакат фуқароси бўлган 53 ёшли Маҳбуда Ғозиева топширилди. У ўз мамлакати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекитон Республикаси Жиноят кодексининг 116 моддаси 4-қисми “а” пункти (ўз хизмат вазифаларини меъёрида бажармаганлик), 207 моддаси 3-қисми “а” пункти (хизматда бепарволикка йўл қўйиш), 205 моддаси 2-қисми “а” пункти (ҳокимият ва хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш), 209 моддаси 2-қисми “а” пунктида (хизматда сохталикка йўл қўйиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб қидирувда бўлган”, – дейилади хабарда.

Ғозиева тергов органлари томонидан Тошкент вилоятидаги касалхоналаридан бирида туғуруқ бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган пайтида ўз хизмат вазифаларини тўғри бажармаганликда айбланмоқда. Бу эса икки беморда туғуруқ нотўғри олиб борилган ва ўз вақтида оператив аралашув амалга оширилмаганлиги оқибатида икки чақалоқнинг вафот этишига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, Ғозиева чақалоқлардан бирининг касаллик тарихига ёлғон маълумотлар киритган. Шундан кейин чақалоқнинг жасадини патологоанатомик текширув учун белгиланган тартибгда тақдим этмаган.

“2014 йилнинг декабрида давлатлараро қидирувда бўлган Ғозиева Риссия ИИВ Москва шаҳри ШБ ходимлари томонидан пойтахтнинг Шимолий-Шарқий маъмурий округида қўлга олинган”, – дейилади хабарда.

Унга нисбатан Москва шаҳар прокуратура органлари экстрадиция текширувини ўтказганлар. Материаллар Россия Федерацияси Бош прокуратурасига топширилган ва у Ғозиевани Ўзбекистонга топшириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: