Ўзбекистонга ташқи ва ички хавфларнинг ўртача даражаси, ресурслар билан ўртача таъминланганлик хосдир – маъруза

Дата: 14:32, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонга ташқи ва ички хавфларнинг ўртача даражаси, ресурслар билан ўртача таъминланганлик хосдир, дейилади Minchenko Consulting коммуникация холдинги томонидан 2014 йилги “Марказий Осиё мамлакатларида хорижий инвесторлар учун сиёсий таваккалчиликларни баҳолаш: солиштирма таҳлил” маърузасида.

Маъруза муаллифларининг фикрига кўра, “Афғонистон билан чегарадош бўлган барча Марказий Осиё мамлакатлари орасида фақат Ўзбекистон ғарб коалицияси кучларининг Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин юз бериши мумкин бўлган ҳудудий таназзулга нисбатан қудратли ҳарбий кучлари, инфраструктура молиялаштириш манбалари (асосан, Шарқий Осиё мамлакатлари) ва Туркманистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳисобига бошқалардан яхшироқ тайёрланган”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: