Ўзбекистонга ташгриф буюрган россиялик сайёҳлар сони қарийб учдан бирга ўсди

Дата: 16:28, 13-11-2018.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонга ташгриф буюрган россиялик сайёҳлар сони қарийб учдан бирга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика 2018 йил январ-сентябр ойларида 350 минг рус сайёҳини жалб қилгани, бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўплиги ҳақида Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти давомида мамлакатнинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадов маълум қилди.

“Йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида мамлакатга ташриф буюрганларнинг умумий сони 3,9 миллионга етди. Тўққиз ойда фақатгина Россиядан келган сайёҳлар сони 350 минг кишига етди. Ўтган йили бу кўрсаткич 270 мингтани ташкил қилган эди”, - деб иқтибос келтиради Россия ОАВ дипломатик ваколатхона раҳбаридан.

Дипломатнинг сўзларига қараганда, 2018 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда 190дан ортиқ янги туроператорлар иш бошлаган, 2017 йилда эса уларнинг сони 128та эди.

Дипломат, шунингдек, Тошкент виза режимини соддалаштирганини таъкидлади. Бугунги кунда 101 мамлакат фуқаролари мамлакат беш кун визасиз бўлишлари мумкин, республикага визасиз кириш ҳуқуқи берилган мамлакатлар сони 17тага етди. Россия ҳам улар орасига киради.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: