Ўзбекистонга ташриф ҳудуднинг барқарорлигига кўмаклашади – Путин

Дата: 17:09, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – РФ президенти Владимир Путиннинг декабрга мўлжалланган Ўзбекистонга ташрифи Марказий Осиё ҳудудининг барқарорлигига кўмаклашади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия етакчисининг хорижий давлатлар элчиларидан, – шу жумладан, Ўзбекистон элчиси Акмал Камаловдан, – ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Ушбу ташриф иккитомонлама муносабатларни янада илгарилатиш ва Марказий Осиё ҳудудидаги барқарорликни мустаҳкалашга кўмаклашади”, – деб таъкидлади Россия давлати раҳбари.

Путиннинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонга ўз ҳамкасби – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан ташриф буюрмоқда.

Россия етакчиси жорий йилда Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланганлигининг 10 йиллиги нишонланаётганлигини қайд этди.

“Ушбу муддат давомида ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларида жиддий натижаларга эришилди”, – деб қўшимча қилди Путин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: