Ўзбекистонга ўтиб кетган чорва Қирғизистонга қайтарилди

Дата: 12:54, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Қирғизистонликларга Ўзбекистонга ўтиб кетган чорва моллари қайтарилди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик билан ишлаш бўлимига асосланган ҳолда.

“Жалолобод вилоятининг Оқсой тумани Бел-Соғот қишлоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўзбек томони қирғиз чегарачиларига олдин ўзбек-қирғиз чегарасидан ўтиб кетган 15 бош отни топширди”, - дейилади хабарда.

2015 йил 3 сентябрда Жалолобод вилоятининг Оқсой тумани Кош-Добо қишлоғида яшовчилар Олабуқа тумани “Кош-Добо” чегара заставаси чегарачиларига ўтлаш жараёнида Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган отларни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган эдилар.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара вакилларининг учрашуви доирасида қайтирилган отлар эгаларига топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: