Ўзбекистонга ўтиб кетган қорамоллар Қирғизистонга қайтарилди

Дата: 15:35, 10-02-2015.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Қирғизистонликларга Ўзбекистонга ўтиб кетган қорамоллар қайтарилди, дея хабар қилади сешанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2015 ил 9 февралда Жалолобод вилоятининг Оқсўй тумани Сазиқ аҳоли пунктида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти йўналиши ва Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди”, - деб маълумот берди ҚР Давлат чегара хизматининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими.

Учрашув доирасида ўзбек чегарачилари 2015 йил 6 февралда ўтлаш жараёнида Ўзбекистон ҳудудига томонига ўтиб кетган Қирғизистон фуқаросига тегишли 19 бош қорамолларни қирғиз томонига топширдилар.

Жалолобод вилояти йўналиши чегарачилари томонидан ўтказилган ишлар натижасида моллар эгасига қайтарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: