Ўзбекистонга туристлар оқими 17%га кўпайди

Дата: 12:46, 04-10-2017.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонга туристлар оқими 17%га кўпайди, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари бағишланган йиғилишда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғилишда қайд этилишича, 2017 йилнинг 9 ойи якунига кўра, қарийб 1 миллион 800 минг сайёҳ юртимизга келган. Бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоиз кўпдир”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, “мамлакатимизда сайёҳлик хизматлари экспорти ҳам 17 фоиз кўпайиб, 1 миллиард 86 миллион долларни ташкил қилган”. “Прогнозларга кўра, йил охирига қадар мамлакатимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 2,5 миллиондан ошиши кутилмоқда”, - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: