Ўзбекистонга яна илиқ об-ҳаво қайтмоқда

Дата: 08:30, 18-03-2014.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудудига яна илиқ об-ҳаво қайтмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 12-17° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ атрофида, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ 3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: