Ўзбекистонга япон авто ишлаб чиқарувчилари делегацияси ташриф буюради

Дата: 12:54, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – 28-31 июл Ўзбекистонга Isuzu Motors ва Itochu Corporation япон авто ишлаб чиқарувчилари раҳбар ходимларининг делегацияси ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Япон компаниялари ташриф давомида “Ўзавтосаноат” АК билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор шартномалар имзолаши кутилмоқда. Япон делегацияси Самарқанд автомобил заводи фаолияти билан ҳам танишиш ниятида”, - деб хабар беради “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, 2007 йилда Itochu Corporation компанияси Самарқанд автомобил заводи акционерлари сафига кирди. Шундан сўнг завод негизида автобуслар, юк машиналари ва бошқа турдаги техникалар ишлаб чиқарила бошланди.

2015 йилнинг февралида Самарқанд автомобил заводи ISUZU NPR82 рақамли 12 мингинчи табиий газда ишловчи ахлат ташувчи автомобилни ишлаб чиқарди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: