Ўзбекистонга ярим йилда хориждан $2,3 млрд пул ўтказмалари тушди

Дата: 13:47, 21-09-2018.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг I ярим йилида Ўзбекистонга хориждан $2,3 млрд пул ўтказмалари келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Маркази банки маълумотларига кўра, шу жумладан, резидентлар томонидан олиб чиқиб кетилган соф валюта ($0,6 млрд) $1,1 млрд ёки 39% ҳам трансфертларга киритилган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон Россия (пул ўтказмалари ҳажмининг 77%), Қозоғистон (6%), АҚШ (4%), Туркия (4%), Корея (2%), Исроил (1%), Швеция, БАА ва қатор бошқа мамлакатлардан соф пул ўтказмалари олувчиси бўлди.

Ўзбекистондан пул ўтказмалари $401,1 млнни ташкил этди: бундан Россияга – 50%, Туркияга – 12%, Қозоғистонга – 8%, Хитойга – 7%, Қирғзистон ва Украинага – 3%дан, АҚШга – 2%, Тожикистон, Польша, Литва, Корея ва Озарбайжонга – 1%дан ва бошқа мамлакатларга – 10% юборилган.

Хитой, Туркия ва Россияга ўтказилган маблағларнинг асосий қисми “челнок” импорти учун тўлов сифатида ўтказилган бўлиши мумкин. Шу муносабат билан, деб аниқлаштиради МБ, норезидентларга шахсий ўтказмаларни ҳисоблашда ушбу мамлакатларга юборилган ўтказмалар ҳисобга олинмаган.

Сурат манбаи: из http://agora.md

Янгилик билан ўртоқлашиш: