Ўзбекистонга ўз пулларини қўйган кишиларни (ҳисоб рақамларини) текширишга йўл қўймайман – Мирзиёев
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашининг 5 январдаги йиғилишида эндиликда Ўзбекистонга ўз пулларини қўйган кишиларни (ҳисоб рақамларини) текширишга йўл қўймайман деб айтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот 24” дастурига асосланган ҳолда.
“Мен шуни баралла айтяпман, ҳамма эшитсин: Ўзбекистонга ўз пулларини қўйган кишиларни (ҳисоб рақамларини) текширишга йўл қўймайман. Пулларингни олиб келинглар, корхоналар, заводлар қуринглар, кластерлар қилинглар, неча миллион доллар ишласаларинг ҳам, ишланглар. Ўтган замон тугади, бўлган иш ўтди энди”, - деди давлат раҳбари.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти пахтадан кўра кўпроқ фойда келтириши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Пахта бизга 1-2 млрд доллар келтиради дейишади. Лекин бу иқтисодиёт учун пулми? Агар кенгроқ ўйлайдиган бўлсак, бу Ўзбекистон учун пул эмас. Агар мева-сабзовотларни уч ой логистика марказларида сақласак, Тошкент вилояти 500 млн. долларга мева-чева экспорт қилиши мумкин. Менда 100-фоизлиик ҳисоб-китоблар бор. Биз бунгаям етиб келамиз, лекин бироз чидаш ва ишлаш керак”, - деб таъкидлади Мирзиёев.
Сурат манбаи: http://www.interfax.ru/world/539931