Ўзбекистонга Жаҳон банки миссияси ташриф буюрди
Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Жаҳон банкининг (ЖБ) “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳаси раҳбари Лингши Ху ва Соғлиқни сақлаш, овқатланиш ва аҳоли масалалари бўйича глобал амалиётлар департаменти раҳбари Эниса Бари бошчилигида делегацияси Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Миссиянинг вазифасига “Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)” лойиҳаси мақсадларига эришишнинг қай даражада бораётганини кўриб чиқиш ҳамда бошқа масалалар киради”, - деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.
Бундан ташқари, миссия иши давомида Жаҳон банки делегацияси қурилиш, таркибий ва техник хизматлар, етказиб берилган тиббий ускуналар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятида ҳам бўлади.
Шунингдек, миссия ускуналар билан таъминлаш ва хизматлар сифати билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда.