Ўзбекистонга жаҳоннинг энг таниқли сноубордчиларидан бири ташриф буюради

Дата: 14:56, 02-03-2015.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Дунёнинг энг таниқли сноубордчиларидан бири, жаҳон чемпиони ва халқаро мусобақаларнинг кўп марта ғолиби Марко Грилч 6-8 март кунлари Тошкентга ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“6 мартда Марко Тошкентда икки учрашув ўтказиб, уларда ўзининг халқаро мусбақалардаги иштирок тажрибаси ҳақида сўзлаб беради, сноубордингга доир фильм намойиш қилиб, дасхатлар сессиясини ўтказади ҳамда саволларга жавоб беради. 7 мартда эса Марко Ўзбекистондаги сноубординг спорти ишқибозлари билан тажриба ўртоқлашади, Чимён тоғларида маҳорат дарси ўтказиб, “Биг Эйр” фристайл йўналишида (трамплиндан мураккаб сакраш бўйича) энг яхши спортчини аниқлайди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Қишги спорт турлари ассоциациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: