Ўзбекистонлдаги парламент сайловларида ОБСЕнинг кузатувчилар миссияси иш бошлади

Дата: 12:23, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) миссияси куни кеча Ўзбекистонлдаги парламент сайловларини кузатиш бўйича ишини бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биз расман бугун иш бошладик, бизни МСК рўйхатга олди, бу миссия ишлари комлексининг бошидир”, - деб хабар қилди миссия етакчиси Эвертс. Миссия раҳбари ўз ишларида миссия аъҳолари сайлов органлари, сиёсий партиялар фаолияти, сайловларнинг ОАВда ёритилиши билан танишади, деб аниқлаштирди у.

“Ушбу парламент сайловлари олдингиларидан катта фарқ қилади, чунки сайлов қонунчилиги ва Ўзбекистон Конституциясига жиддий ўзгартишлар, шу жумладан, ОБСЕ тавсиясига кўра, киритилган”, - деб таъкидлади Эвертс. Унинг сўзларига кўра, 12 декабрда миссия Ўзбекистондаги ишига доир илк ҳисоботини чиқаради.

Илгари ОБСЕ Ўзбекистонга ташкилот номзодлар орасида рақобат йўқлиги сабабли 16 аъзо мамлакатларнинг 20 вакилидан иборат чекланган кузатувчилар миссиясини жўнатгани ҳақида хабар қилинган эди.

ОБСЕ Ўзбекистонга 2004 йилдаги парламент ва 2007 йилдаги президент сайловларига ҳам чекланган кузатувчилар миссиясини жўнатган эди. 2009 йилдаги парламент сайловларига ҳам баҳолаш миссияси йўлланган эди.

Ноябр бошида Ўзбекистондаги тўрт сиёсий партиялар сайловга қўйилган эди. Булар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП), “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси, “Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партияларидир. Улар томонидан сайлов округлари сонига тенг равишда 135 номзод илгари сурилди. Ўзбекистон МСК барча номзодларни рўйхатга олиб, ноябрнинг иккинчи ўн кунлигида сайлов ташвиқотининг бошланганлиги ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон парламентига сайловлар 21 декабрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: