Ўзбекистонлик 11 ёш беморлар Германияга даволанишга жўнаб кетмоқда

Дата: 17:26, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 17 февралда 11 ёш ўзбекистонлик “Тошкент” аэропортидан Германия клиникаларига даволанишга жўнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу хайрия тадбири “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда амалга оширилмоқда.

Жамғармадан маълум қилишларича, 3 ёшдан катта бўлган ёш беморлар орасида Наманган, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари туманлари ва Тошкент шаҳридан болалар бор.

Ҳамкорлик доирасида болалар бепул даволаш операций ва реабилитация қилиш учун Германия клиникаларига жўнатилади.

Бундан ташқари, 21 февралда олдинроқ даволанишга кетган 13 бола Германиядан Тошкентга қайтади.

Эслатиб ўтамизки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик битими 2002 йилда имзоланган эди.

“Friedensdorf International” 1967 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 35 мамлакатида фаолият юритади. Унинг асосий мақсади 12 ёшгача бўлган болаларни даволаш ва соғлигини тиклашга кўмаклашиш. 2002-2016 йилларда ўзбекистонлик 300 бола Германияга даволанишга жўнатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: