Ўзбекистонлик 27 спортчи Инчхондаги Паросиё ўйинларида иштирок этади
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – 8-24 октябр кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Паросиё ўйинлари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“27 спортчидан ташкил топган Ўзбекистон термаси Жанубий Кореяга 12 октябрда жўнаб кетади, 14 октябрда эса Паросиё қишлоқчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилади. Ўзбекистонликлар мамлакат шарафини тўрт спорт тури: дзюдо, енгил атлетика, отиш ва сузишда ҳимоя қиладилар”, – деб таъкидлашди Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги олдинги Паросиё ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар олти медални қўлга киритган эдилар. Улар орасида битта олтин, икки кумуш ва уч бронза медаллар бор эди.


