Ўзбекистонлик 470 зиёратчидан иборат делегация ҳажга жўнаб кетди

Дата: 16:04, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Куни кеча, 24 августда Ўзбекистонлик 470 зиёратчидан иборат делегация ҳажга жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, зиёратчилар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг икки рейсларида ҳажга жўнаб кетишган.

Хусусан, чартер рейслари Саудия Арабистонига Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Наманган ва Урганчшаҳарларидан ташкил этилади.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони Ўзбекистон мусулмонлари учун 2016 йилги ҳаж квотасини ўзгаришсиз қолдирган бўлиб, жорий йилда 5200 нафар ўзбекистонлик зиёратчи ҳаж зиёратини амалга оширади.

Ҳаж зиёрати ислом динининг беш рукнларидан биридир. Ислом таълимотига кўра, ҳажни ушбу амални қилишга қодир бўлган ҳар бир мусулмон умри давомида ҳеч бўлмаса бир марта амалга ошириши керак. Ҳаж Қурбон ҳайити байрами арафасида бўлиб ўтиб, жорий йилда у 13-15 сентябрга тўғри келади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: