Ўзбекистонлик 5,2 минг зиёратчилар Маккага ҳажга борадилар

Дата: 12:36, 26-08-2015.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Жорий йилда 3 сентябрдан 14 сентябргача исломнинг муқаддас жойлари бўлган Маккага 5,2 минг Ўзбекистон фуқаролари ҳаж зиёратига борадилар. Бу олдиндан режалаштирилган квотага тўлиқ мос, деб хабар қилади республика мусулмонлар бошқармаси.

“3-14 сентябр кунлари ўзбекистонлик 5,2 минг нафар зиёратчини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг махсус рейслари билан Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Термиз-Мадина, Наманган-Мадина, ҳамда Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнайдилар”, – дейилада бошқарма хабарида.

Ўзбекистонлик зиёратчиларга 25 кишилик гуруҳ хизмат килади. Улар орасида 30 нафар турли йўналишдаги шифокорлар, 10 нафар ошпазлар ҳам бор.

“Зиёратчиларга сафар олдидан давлатимиз рамзлари акс эттирилган махсус кийим (камзул) ва сумкалар тарқатилди, зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларида миненгит ва гриппга қарши зардоб билан эмландилар. Шунингдек, Саудия Арабистонида ҳаво ҳароратининг юқори даражада бўлиши кузатилаётганлигини инобатга олиб, шифокорлар гуруҳи томонидан зиёратчиларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида эслатма ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлар қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда Мекканинг муқаддас жойлари зиёрати 20 сентябрда бошланади. 27 сентябрдан 8 октябрга қадар зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келадилар.

Хаж зиёрати ислом дини устунларидан бири саналади. Унга кўра, имконияти бўлган ҳар бир мусулмон умрида бир марта ҳажга бориши керак. Хаж зиёрати қурбонлик қилинадиган Қурбон-ҳайитига тўғри келади. Жорий йилда ушбу байрам 23 сентябрда нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: