Ўзбекистонлик 6 бола туғма юрак порогини бартараф қилиш бўйича операция ўтказиш учун Кореяга таклиф қилинди

Дата: 13:59, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – “Junior Chamber International – JCI” (Корея) ва Пундан Ча госпитали (Корея) томонидан уюштирилган ҳайрия акцияси доирасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида яшовчи 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган 6 беъмор Корея Республикасига туғма юрак порогини бартараф қилиш бўйича операцияни амалга ошириш учун таклиф қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тўғрисидаги маълумот “Соғлом авлод учун” жамғармаси сайтида эълон қилинди.
Қайд этиш керакки, “JCI-Korea” Халқаро ёшлар ташкилоти билан ҳамкорликда фақат 2010-2013 йиллар орасида Ча Университети қошидаги Пундан Ча госпиталида кореялик мутахассислар томонидан ҳайрия асосида 23 ўзбекистонлик фуқаро операция қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: