Ўзбекистонлик 6 вакил дзюдо бўйича Будапештда бошланаётган Гран-при сериясидаги турнирда қатнашади

Дата: 14:38, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 20-21 июнда Будапештда дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон шарафини мазкур мусобақада Диёрбек Ўрозбоев (60 кггача), Ришод Собиров (66 кггача), Сарвар Шомуродов (73 кггача), Шуҳратжон Арслонов (81 кггача), Шерали Жўраев (90 кггача) ва Рамзиддин Саидовлар (100 кггача) ҳимоя қиладилар. Ушбу турнир мамлакатимиз курашчиларига энг зўр дзюдочилар сафига кириш учун рейтинг очколари ишлаб олишга имкон беради. Натижада биз 2016 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашиш имконига эга бўламиз”, - деб таъкидлашди мамлакат Дзюдо федерациси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: