Ўзбекистонлик 670 зиёратчилар Меккага зиёратга боради
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Муқаддас Рамазон ойида Ўзбекистонлик 670 зиёратчилар Меккага зиёрат қиладилар. Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси (ЯШРС/MERS) тарқалиши муносабати билан барча эҳтиёт чораларга амал қилинди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси.
18 июнда мусулмонларда Муқаддас Рамазон ойи бошланди. Унинг тугаши баробарида Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига ҳажга борадилар. Маълумки, бу ерда MERS туфайли 95 ўлим ҳолати қайд этилган.
“Ўтган кеча 168 кишидан иборат ўзбек зиёратчиларининг илк гуруҳи Саудия Арабистонига чартер рейс билан жўнаб кетди. Тўрт гуруҳдан ҳар бири Саудия Арабистонида 10 кундан бўлади”, - деб аниқлаштиради бошқарма.
Июн ўртасида Давлат санитария эпидемия назорати MERS туфайли Ўзбекистоннинг барча йирик аэропортларида назоратни кучайтирди. Маълумки, вирус асосан Жанубий Кореяда тез тарқалмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ушбу мамлакат ҳудудида биринчи касаллик ҳолати 20 майда қайд этилди. Вирусни Яқин Шарқдан қайтган Жанубий Корея фуқароси олиб келгани аниқланди. Жанубий Кореяда жами 186 киши касалланди,улардан 33 вафот этди. Яна касалланганлар билан алоқада бўлган 900 киши уйида карантинда.