Ўзбекистонлик 70,56 мингдан ошиқ уруш ва меҳнат фронти ветеранлари тиббий кўрикдан ўтдилар

Дата: 13:20, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонлик 70,56 мингдан ошиқ уруш ва меҳнат фронти ветеранлари тиббий кўрикдан ўтказилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тиббий кўриклар натидасида 35367 киши амбулаторияларда соғломлаштирилди (50,1%), 6340 киши (9%) стационарларда ва 22512 киши (31,9%) уйларда стационар ҳолатда даволанди, 6344 (9%) кексага санатор-курорт шароитларида соғломлашиш тавсия қилинди”, - дейилади республика соғлиқни-сақлаш вазирлиги сайтидаги хабарда.

Юқоридаги ишлар “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида ўтказилаётгани таъкидланмоқда.

“2015 йилги давлат дастурида режалаштирилган $29,7 млн маблағдан $5,5 млни ёки йиллик режага нисбатан 18,5% ўзлаштирилган, шунингдек, 139,6 млрд сўмдан 66,1 млрд сўм ёки йиллик режадагидан 47,3% ўзлаштирилди”, - деб таъкидланади хабарда.

$1 = 2605,83 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: