Ўзбекистонлик 78-ёшли отахон Термиз-Тошкент-Чимкент йўналиши бўйлаб деярли 2 минг км йўл босди

Дата: 11:40, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Сурхандарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи 78-ёшли Эгамурод Чориев велосипеда Термиз-Тошкент-Чимкент йўналиши бўйлаб деярли 2 минг км йўл босди. Бу ҳақида “Народное слово” газетаси хабар бермоқда.

Сафар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бошланди. Эгамурод отани йўлга қариндош ва яқинлари кузатиб қўйдилар.

Тошкентда Эгамурод-бобо етти кундан кейин етиб келди, яна икки кун Чимкент бўйлаб экскурсияга кетди. Велосипедчи Термизга 27 майда – сафарга чиқанидан кейин 18 кундан кейин етиб келди. Уни “Ўзбектуризм”нинг вилоят бўлими бошлиғи етакчилигидаги жамоатчилик вакиллари кутиб олдилар.

“Сафар давомида кўплаб яхши инсонлар билан учрашишга муваффақ бўлдим. Сафардан чарчаган бўлсамда, кўнглим тўлиб қайтдим”, – деди велосипедчи.

Эгамурод Чориев кўп йиллар давомида аграр соҳада ишлаган ва доимий равишда велосипеддан фойдаланган. Пенсияга чиққач ҳам оқсоқол “темир от”дан вос кечмади. Шунингдек, у гимнастика билан шуғулланиб, тўғри овқатланади ҳамда доимий равишда врач кўригидан ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: