Ўзбекистонлик ҳакам футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритилди

Дата: 17:51, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатида қатнашиши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатига киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон футбол федерацияси маълумотига кўра, ушбу қарор Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Халқаро ҳакамлар департаменти томонидан қабул қилинган.

Рўйхатдан жами 53 нафар ҳакамлар жой олган бўлиб, улардан 7 нафари Осиё футбол конфедерациясига мансуб.

Жорий иилнинг 3-7 апрел кунлари Италиянинг Флоренция шаҳридаги Коверчано тайёрлов марказида номзод ҳакамлар учун семинар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида илк марта бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: