Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов 2018 йилги жаҳон чемпионати реферилари рўйхатига кириши мумкин

Дата: 16:46, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган рефериларнинг ўқув-тайёргарлик тайёрлов семинарига таклиф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан маълум қилишларича, Россиядаги футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати ҳакамлари рўйхати 2015 йил 20 ноябрда очиқланган эди. Ушбу семинар ҳакамларни мундиалга тайёрлаш босқичларидан биридир.

Семинар Қатар пойтахти Дохада 2016 йил 11-15 апрелда бўлиб ўтади. Равшан Эрматов тадбирга таклиф этилган етти осиёлик ҳакамлардан биридир.

Фаолияти давомида Равшан Эрматов 2010 ва 2014 йиллардаги жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариб улгурди. У дунё биринчиликларида 9 ўйинга ҳакамлик қилган.

Эслатиб ўтамизки, бугун эрталаб биз унинг Globe Soccer Awards футбол мукофоти билан тақдирганлани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: